“Реал” Холандни олади!

Норвегиялик супертўпурар Эрлинг Холанд “Манчестер Сити”да узоқ қолмайдиган кўринади. Маълумотларга қараганда, Килиан Мбаппедан қуруқ қолган “Реал” 2024 йилнинг ёзида Холандни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Мадридликлар ҳозирдан Карим Бенземага ўринбосар қидирмоқда. Франциялик футболчи ёши ўтиб қолаётгани сабабли яна икки мавсумдан кейин жамоадаги ўрнини бўшатиши кутилмоқда. Аслида “Қироллик клуби” жамоанинг кейинги тўпурари Мбаппе бўлишини истаганди. Энди вазият ўзгарди.

Маълумотларга кўра, Холанднинг манчестерликлар билан шартномасида икки мавсумдан кейин норвегиялик футболчини 150 миллион еврога трансфер қилиш бўйича банд киритилган.

Аслида ҳужумчининг Хосеп Гвардиола жамоаси билан беш йиллик шартнома тузганини айтиб ўтиш лозим.

Холанд икки йил давомида “Боруссия”дан ўйнаб, дортмундликлар сафида 89 та ўйинда 86 та гол ва 23 та ассист муаллифи бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!