
“Реал” яна бир футболчига қизиқяпти
“Реал Мадрид” Дани Карвахалга ишонч билдиришига қарамай, ўнг қанот ҳимояси учун ёшроқ футболчи сотиб олмоқчи. Мадрид клуби учун асосий номзод “Ливерпуль” ҳимоячиси Трент Александр-Арнолд бўлиб турибди. Унинг амалдаги шартномаси жорий мавсумнинг охирида ўз ниҳоясига етади. Шу сабабли “қироллик клуби” англиялик фулбекни текинга ўз сафларига қўшиб олишлари мумкин.
Лекин “Реал” Арнолд мерсисайдликлар билан янги шартнома тузиши мумкинлигини инобатга олиб, яна бир ўнг қанот ҳимоячисини кузатишни бошлади.
Мадридликлар “Тоттенхэм” футболчиси Педро Поррони “B” режа сифатида ўзларининг шортлистларига қўшиб қўйишди. Бу ҳақида CaughtOffside хабар бермоқда. 25 ёшли Педро 45 миллионга баҳоланмоқда.
Фикрлар