“Реал” яна катта трансферларни амалга оширади. Кимлар келиши маълум

“Реал” ҳозирдан қишки трансферларга тайёргарлик кўрмоқда. Етакчи ҳимоячи Дани Карвахалнинг узоқ муддатга сафдан чиққани мадридликларни тезроқ янги ижрочиларни олишга мажбур қиляпти.

Сўнгги маълумотларга қараганда, пойтахт клуби январда бирданига икки ҳимоячини олишни мўлжаллаяпти.

Мадридликлар ҳимоя марказига “Лейпциг”да ўйнаётган франциялик Кастелло Лукебани олиб келмоқчи.

Marca нашрига кўра, “Қироллик клуби”ни “Палмейрас”нинг универсал ҳимоячиси Виктор Рейс ҳам қизиқтириб қўйган. Экспертлар бу икки ўйинчи ҳам “Реал”га мос келадиган ўйин услубига эга бўлиб, майдонни яхши кўра олади, жисмонан бақувват, тезкор.

Бундан ташқари, “Реал” хўжайинлари “Ливерпуль”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александр-Арнольдни олиш фикридан қайтгани йўқ. Клуб англиялик футболчи масаласини келаси ёзда ҳал қилишни режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!