“Реал” яна янгилик қилмади

Европанинг кучли чемпионатларида қишки трансфер ойнаси ёпилди.

Одатда, супертрансферлар билан мухлисларини хушнуд этадиган “Реал” бу гал ҳам ҳеч қандай янгиликка қўл урмади. Зинедин Зидан жамоаси кетма-кет учта трансфер мавсумини янги футболчиларсиз якунлади.

“Қироллик клуби” охирги марта 2019 йилда ёзги трансферлар бозорида қатнашган эди. Ўшанда клуб раҳбарлари янги ўйинчилар учун 355,5 миллион евро сарфлаган.

Маълумотларга қараганда, мадридликлар жорий мавсум якунланганидан кейин катта трансферни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар