“Реал” янги дарвозабон олади

“Реал” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтиа “Наполи” дарвозабони Давид Оспинани ўз сафига қўшиб олишни режалаштиряпти.

Маълумотларга қараганда, Оспина мавсум охирида эркин агентга айланади ва Мадрид клуби уни бепул қўлга киритади.

Бу трансфер амалга ошса ҳам бельгиялик Тибо Куртуа “Қироллик клуби”нинг биринчи рақамли посбони бўлиб қолаверади. Давид Оспина унинг ўринбосари сифатида асосан захирада ўтиришига тўғри келади.

“Реал”нинг ҳозирги захира дарвозабони Андрей Лунин мавсум якунланиши билан унга ўйин амалиёти берадиган клубга ўтишни мўлжалламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!