"Реал" янги учун 170 миллион евро тайёрлаб қўйди
Франция терма жамоаси ва мюнхенлик «Бавария»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Майкл Олисе келгуси йил ўз келажаги борасида якуний қарор қабул қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Экрем Конур хабар тарқатди.
Ёш юлдузга Европанинг икки етакчи клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Майкл Олисени қўлга киритиш ниятидаги жамоалар – «Реал» ва «Ливерпуль». Шу билан бирга, «Бавария» ҳам ўз етакчиларидан бирини қўлдан чиқаришни истамайди ва футболчига янги шартнома таклиф этиш орқали уни жамоада сақлаб қолишни режалаштирмоқда.
Ҳозирги пайтда Олисенинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Мутахассислар унинг трансфер қийматини тахминан 170 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Жорий мавсум Бундеслигада француз футболчиси тўртта ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол уришga муваффақ бўлди. Шу билан у наfaқат «Бавария», балки Европанинг бошқа топ-клублари учун ҳам эътибор марказида қолмоқда.

Фикрлар