"Реал" янгиланган "Сантьяго Бернабеу"да Федерер ва Надаль ўртасида ўйин ташкил қилмоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби 2023 йилда янгиланган “Бернабеу”да катта теннис баҳсини ўтказмоқчи.
Аниқроғи, "қиролли клуби" реконструкциядан ўтган "Сантьяго Бернабеу"да икки афсонавий теннисчилар – Рожер Федерер ва Рафаэль Надаль ўртасида ўйин ташкил қилмоқчи.
AS нашри хабарига кўра, Мадрид клуби 2023 йилнинг ёзида стадионда таъмирлаш ишлари якунлангач, кўргазмали ўйин ташкил этишни режалаштирган. Гап шундаки, қайта йиғиладиган майса “Реал”га "Сантьяго Бернабеу"да ҳар қандай турдаги тадбирлар учун зарур бўлган сиртни ўрнатишга имкон беради.
Эслатиб ўтамиз, Надаль “Реал”га мухлислик қилади. Федерер эса яқинда фаолиятини якунлашини эълон қилди. Унинг сўнгги турнири келаси ҳафтада Лондонда бўлиб ўтадиган Лейвер кубоги бўлади.
Фикрлар