“Реал” январда иккита шов-шувли трансферни амалга оширади

Таниқли инсайдер Экрем Конур қишки трансферлар мавсумида “Реал” иккита катта трансферга қўл уриши ҳақида маълумот тарқатди.

Манбага кўра, “Қиролли клуби” январда ПСЖдан ҳужумчи Килиан Мбаппе ва “Бавария”дан ҳимоячи Альфонсо Дэвисни олиб келади.

Мбаппе ПСЖ билан шартномани узайтирмайди. Килиан ёзда эркин агент сифатида бепул кетиб қолмаслиги учун парижликлар қишда “Реаол”нинг  ҳужумчи бўйича таклифини қабул қилиши кутилмоқда.

Канадалик ҳимоячи Альфонсо Дэвисни олиш ҳам осон бўлмайди. Мюнхен клуби тезкор футболчи билан 2025 йилнинг ярмигача шартнома тузган. Унинг трансфери учун камида 70 миллион евро тикиш талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!