"Реал" ярим ҳимоячиси фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин!

Хорватия терма жамоаси ва "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич ёзги трансфер ойнасида клуби рўйхатини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда "AS" нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 38 ёшли тажрибали ярим ҳимоячининг хизматларига Саудия Арабистони чемпионатининг учта клуби қизиқиш билдирмоқда. Модрич ёзда эркин агентга айланади.

Эслатиб ўтамиз, хорватиялик футболчи 2012 йилдан буён "қироллик клуби"да тўп сурмоқда. Жорий мавсумда Модрич "қаймоқранглилар" сафида 22 та учрашувда иштирок этиб, битта гол ва бешта голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг трансфер нархи 10 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!