"Реал" йилни пешқадам сифатида якунлади

  • 23 Dec 11:33
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испания чемпионатининг 18-тури доирасида "Реал Мадрид" сафарда "Алавес" билан куч синашди ва 1:0 ҳисобида минимал ғалабага эришди. Ягона голга Лукас Васкес муаллифлик қилди.

Tecno

18-тур якунларига кўра, мадридликлар 45 очко жамғариб, Испания чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Madrid Xtra" нашри хабарига кўра, бу "қироллик клуби"нинг Ла Лигадаги сўнгги 12 йилдаги энг яхши старти бўлди.

Навбатдаги ўйинда Карло Анчелотти шогирдлари ўз майдонида "Мальорка"га қарши майдонга тушади. Учрашув 3-январь, чоршанба куни бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!