“Реал” йўқ жойдан ўн миллион евро даромад қиляпти
Испаниянинг “Альмерия” клуби ярим ҳимоячиси Серхио Аррибас ёзги трансферлар ойнасида жамоасини алмаштириши мумкин.
A Bola нашри маълумотига кўра, 24 ёшли футболчига Португалиянинг “Бенфика” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
“Альмерия” ўз футболчисини 20 миллион еврога баҳолаган. Агар трансфер амалга ошса, ушбу сумманинг 50 фоизи Аррибаснинг собиқ клуби “Реал” ҳисобига ўтказиб берилади. Шу тариқа, мадридликлар мазкур келишувдан 10 миллион евро даромад олишлари мумкин.
Серхио Аррибас “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2023 йилда 6 миллион евро эвазига “Альмерия”га ўтган бўлиб, келишувга кейинги сотувдан 50 фоиз улуш ҳақидаги банд ҳам киритилган.
Ўтган мавсумда Аррибас барча мусобақаларда 47 та ўйин ўтказиб, 26 та гол ва 7 та голли узатма қайд этган.

Фикрлар