“Реал” ёрдамга “Ливерпуль” юлдузини чақиряпти

“Реал” ёзги трансферлар вақтида кучайтириши лозим бўлган позициялар бор. Карло Анчелотти чап қанот ҳимоясида муаммо борлигини уқтирган.

Италиялик бош мураббий мавсум давомида таянч ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани айнан мана шу позицияда ўйнатишга мажбур бўлди. Франциялик футболчига бу қарор ёқмаяпти.

Чап қанот ҳимоясига масъул бўлган Ферлан Мендини клуб мутасаддилари сотиб юбормоқчи. Улар бу нуқтага “Ливерпуль” етакчиси Эндрю Робертсонни олиб келишни режалаштирмоқда.

“Ливерпуль”нинг Чемпионлар лигасига чиқа олмагани шотландиялик футболчининг режаларини ўзгартириши мумкин.

29 ёшли Робертсоннинг трансфери “Реал”га 50 миллион евро атрофидаги  суммага тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!