"Реал" Йовични А Серия клуби футболчисига алмаштирмоқчи

"Реал" Мадрид клуби раҳбарияти ёзда жамоа форварди Лука Йовични сотиб юборишга тайёр.

Goal нашри тарқатган хабарга кўра, “қироллик клуби” 22 ёшли сербиялик футболчини "Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руисга алмаштиришга рози.

Йович “Реал” сафига 2019 йилнинг ёзида “Айнтрахт”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 14 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Руис эса “Наполи” сафида бу мавсум 22 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!