"Реал" ёзда 2 та зўр футболчини текинга қўлга киритишни режа қилмоқда

"Реал" Мадрид бўлажак ёзги трансферлар даврида ўз таркибини сезиларли даражада кучайтирмоқчи.

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда, “Қироллик клуби” франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба ва германиялик ҳимоячи Антонио Рюдигернинг талабларини қаноатлантиришга рози. Мадридликлар ушбу футболчиларни мавсум якунлангач таркибга қўшиб олмоқчи.

Юқоридаги манбага кўра, “Реал” айни дамда ҳар иккала футболчининг ўз клуби билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар якунини кутмоқда. Боиси, Погбада ҳам, Рюдигерда ҳам ўз клублари билан шартномани узайтириш эҳтимоли мавжуд.

28 ёшли Погба жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида 10 та ўйинда майдонга тушди. 28 ёшли Рюдигер эса бу мавсум “Челси”да 7 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!