"Реал" ёзда қайси чизиқларга янги футболчилар сотиб олади?

Marca нашри "Реал" Мадрид ёзда қайси чизиқларга янги футболчилар сотиб олиши борасида хабар тарқатди.

Унга кўра “қироллик клуби” раҳбарияти айни дамда Рафаэль Варан, Альваро Одриосола, Марко Асенсио, Тони Кроос, Иско ва Гарет Бэйл каби футболчилар ўрнига муносиб номзод қидиришни бошлаб юборишган.

"Реал" сотиб олишни режалаштираётган футболчилар позицияси: 

1. Марказий ҳимоячи

2. Чап қанот ҳимоячиси

3. Иккита ярим ҳимоячи

4. Ҳужумчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!