"Реал" ёзда Салоҳни сотиб олмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби ёзги трансферлар даврида "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Diario GOL хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “қироллик клуби” 26 ёшли мисрлик футболчи учун мерсисайдликларга 50 млн евро ва Искони беришмоқчи.

Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 37та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.  Transfermarkt сайти талқини бўйича унинг нархи 150 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!