"Реал" ёзда топ даражадаги ҳужумчи билан шартнома имзолайди
Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейнни қўлга киритиш учун жиддий рақибга дуч келди.
Немис матбуотининг ёзишича, ёзда футболчи учун Мадриднинг "Реал" клуби ҳам таклиф билан чиқиши кутилмоқда.
"Бавария" узоқ вақтдан буён инглиз футболчисини сотиб олиш имкониятини ўрганиб чиқди ва келгуси мавсумда Кейн трансферига жиддий ёндашиши кутилмоқда.
Қайд этиш лозим, Кейн жорий мавсумда Премьер-лиганинг 18 учрашувида майдонга тушиб, 15 та гол уришга муваффақ бўлган.
Фикрлар