
"Реал" ёзда тўртта янги футболчи билан шартнома имзолаши мумкин
"Реал Мадрид" ёзги трансфер ойнасида таркибни жиддий кучайтиришни режалаштирмоқда. "Relevo" нашрининг маълумотига кўра, мадридликлар камида тўртта янги футболчини жамоага қўшиб олишни кўзламоқда.
Биринчи трансфер аллақачон келишиб олинган — бу "Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд. Қолган позициялар бўйича клуб марказий ва чап қанот ҳимоячилари, шунингдек, ярим ҳимоячи ва ҳужумчи номзодларини кўриб чиқмоқда. Асосий эътибор ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга қаратилади, бу масалада бош мураббий этиб тайинланиши кутилган Хаби Алонсонинг фикри муҳим бўлади.
Марказий ҳимоячилар орасида клубга энг маъқул келган номзод — "Арсенал" аъзоси Вильям Салиба. Шу билан бирга, "Кастилья"да тўп тепаётган ёш иқтидорлар — Хоан Мартинес ва Хакобо Рамондан ҳам катта умидлар бор.
Ярим ҳимоя чизиғида эса мадридликлар асосий эътиборни Нико Пасни жамоага қайтаришга қаратади. Ҳужумчи трансфери эса Родригонинг келажагига боғлиқ. Агар у жамоани тарк этса, клуб Хоселуга ўхшаш гол уруш услубига эга ҳужумчини қидиради.
Фикрлар