"Реал" ёзда етти футболчи билан хайрлашади
«Реал» (Мадрид) ёзги трансфер ойнасида таркибни янгилаш ва янги футболчилар учун жой бўшатишни режалаштирмоқда. AS нашри ёзишича, бир қатор ўйинчиларнинг келажаги клубда ҳали ҳам аниқ эмас.
Манбага кўра, таркибдаги истиқболи ноаниқ футболчилар қаторига ҳимоячи Рауль Асенсио, қанот ҳимоячиси Фран Гарсия, ярим ҳимоячилар Эдуарду Камавинга, Орельен Тчуамени ва Франко Мастантуоно, шунингдек, ҳужум чизиғида ўйнайдиган Браим Диас ҳамда Гонсало Гарсия киритилди.
Мадрид клуби бу ёзда жамоага қайта келган Жозе Моуриньо қўл остида таркибни қайта қуришни бошлаган. Моуриньо қайси позицияларни кучайтириш кераклигини аллақачон белгилаб берган. Кутилишича, айрим футболчилар билан хайрлашиш орқали «Реал» аниқ ва мақсадли трансферлар амалга ошириш имконига эга бўлади. Аввалроқ клуб марказий ярим ҳимоячи ва қанот ҳужумчисига қизиқиб қолаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар