
"Реал" юлдуз футболчисини рекорд суммага сотиши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби келаси ёзда Винисиус Жуниорни жаҳон футболи тарихидаги рекорд суммага сотиб юбориши мумкин.
Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клуби бразилиялик юлдуз учун "қаймоқранглилар" билан музокараларни бошлаб юборган. Indykaila News'га ишонадиган бўлсак, Жидда клуби вингер учун 300 млн фунт (345 млн евро атрофида) таклиф қилишга тайёр. Ҳозирги трансфер рекорди - 222 млн евро, ПСЖ Неймар учун 2017 йилда берган.
Винисиуснинг "Реал" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Аввалроқ ОАВда Ла Лига гранди юқори эҳтимоллик билан футболчи билан мавсум охиригача янги шартнома борасида келиша олмаса, уни сотишга рози бўлиши ҳақида бир неча бор хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар