“Реал” юлдузи футболдан кетиш фикридан қайтди

“Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроос мавсум охирида шартномаси якунланишини инобатга олиб, фаолиятини якунлаши мумкинлигини алоҳида таъкидлаган эди.

Энди немис футболчининг фикри ўзгарди. Сўнгги маълумотларга қараганда, 33 ёшли ўйинчи “Реал”даги фаолиятини камида яна бир йилга узайтиришга қарор қилган. Айни пайтда Кроос клуб раҳбариятидан янги келишув бўйича таклиф кутяпти.

Тони Кроосга Европанинг бир неча қудратли клубларидан чорловлар бўляпти. Лекин тажрибали ўйинчи Мадриддан кетмаслигини билдирди.

Тони Кроос жорий мавсумда 22 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол ва тўртта ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!