“Реал” юлдузи жаҳон чемпионатига боролмайди
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Дин Хёйсен жорий мавсумдаги натижадорлик пасайиши ва ўйини барқарор эмаслиги туфайли 2026 йилги жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси таркибидан жой олиш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин.
Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.
Испания терма жамоаси футболчиси Англиянинг “Борнмут” клубидан 60 миллион евродан ортиқ маблағ эвазига сотиб олинган ва жамоа ҳимоя чизиғини янгилашда асосий футболчилардан бири сифатида кўрилган эди.
Ўтган мавсум АПЛда Хёйсен истиқболли марказий ҳимоячи сифатида ўзини кўрсатди — тўпни олиб қўйишда ишончли ўйин, ҳужумларни бошлаш қобилияти ва кенг ҳудудда ҳаракат қилиш маҳоратини намоён этган.
“Қироллик клуби” сафига ўтгач, у мунтазам равишда асосий таркибда майдонга тушмоқда, аммо жорий мавсумда айрим учрашувларда голга олиб келган хатоларга йўл қўйди ва юқори босим остида ўйнашда қийинчиликларга дуч келди.
Клубдаги барқарорсиз ўйин фонида унинг яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатида иштирок этиши сўроқ остида қолиши мумкин. Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте таркибни футболчиларнинг жорий формаси ва ўйин амалиётидан келиб чиққан ҳолда шакллантирмоқда. Миллий жамоада марказий ҳимоячилар ўртасида рақобат юқори бўлиб қолмоқда.
Фикрлар