Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

“Реал” юлдузи жароҳати сабаб ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

У Финляндияда жарроҳлик амалиётини ўтказади

Мадриднинг "Реал" клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Эдер Милитао АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабритсио Романо "қаймоқлилар" мураббийлар штабининг қарорига таяниб хабар берди. Манбага кўра, Милитао Финляндияда жарроҳлик амалиётини ўтказади, ҳимоячи октябрь ойида сафга қайтади.

Милитао учун бу жорий мавсумдаги тўртинчи жароҳатдир. 2025/2026 йилги мавсумда у соғлиғи билан боғлиқ турли муаммолар туфайли 27 та ўйинни ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026да Бразилия терма жамоаси гуруҳ босқичида Марокаш, Гаити ва Шотландия терма жамоалари билан куч синашади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ