“Реал” юлдузи кучли бешлик чемпионатларидан чиқиб кетади

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти режасига киритилмаган Иско тез орада Мадридни тарк этиши керак.

Тажрибали футболчига Туркия чемпионатидан “Фенербаҳче” харидор бўлмоқда. Турклар жамоа плеймейкери Месут Ўзилнинг ҳаракатларидан норози ва унинг ўрнига Искони олиб келишни режалаштирмоқда.

Ўз вақтида Мадрид клубида ўйнаган Месут Ўзил эса “Реал”нинг ашаддий рақиби “Барселона”га ўтмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқала бошлади.

“Фенербаҳче” мавсум охирида эркин агентга айланадиган Иско билан январдаёқ расмий музокараларни бошлайди. Турклар испан ярим ҳимоячисини ёзда эркин агентга айланганидан кейин ўз сафига қўшиб олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию