“Реал” юлдузи “Ливерпуль”га кетиб қолиши мумкин

Франция тера жамоаси ва “Реал” таянч яримҳимоячиси Орельен Тчуаменида фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имконияти туғилди.

Todofichajes нашрининг хабар беришича, франциялик футболчининг хизматига “Ливерпуль” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

“Ливерпуль” мутасаддилари 23 ёшли ярим ҳимоячини Англияга олиб келишга бор имкониятини ишга солмоқчи.

Бу трансфер “қизиллар”га камида 85 миллион еврога тушади. Тчуаменининг мадридликлар билан келишув 2028 йилнинг ярмигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!