“Реал” юлдузи Шомуродов жамоасига келадими? (фото)

“Ростов” матбуот хизмати “Реал” ярим ҳимоячиси Марко Асенсионинг жамоага келиши ҳақидаги саволга бош мураббий Валерий Карпиннинг жавобини эълон қилди.

Унга кўра, Карпин саволга “Асенсионинг трансфер суммаси тугул, маошини тўлашга ҳам пулимиз етмайди!", - деб жавоб берган.

Бу савол бежизга берилгани йўқ, албатта. Чунки Карпин Асенсио билан дўстона муносабатда. Россиялик мутахассиснинг ўзи ҳам юлдуз футболчи билан ижтимоий тармоқларда доимо мулоқот қилиб туришини яширмади.

rue9685f06f6b

Элдор Шомуродовнинг устози “Мальорка”да ишлаган пайтлари Марко билан дўстлашиб қолган. Ўшанда Асенсио умидли футболчилар сирасига кирарди. 2015 йилда Асенсио “Реал”га кўчиб ўтди ва шу кунга қадар барча турнирларда 145 та ўйин ўтказиб, 30 та гол ва 20 та голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!