“Реал” юлдузи янги жамоага ўтмоқда
“Реал” га керак бўлмай қолган плеймейкер Иско фаолиятини Испания чемпионатининг бошқа жамоаси сафида давом эттирадиган бўлди.
“Қироллик клуби” тажрибали футболчининг якунланган шартномасини узайтирмади ва Иско эркин агент сифатида ўзига мос жамоа қидираётган эди.
Маълумотларга қараганда, Иско “Севилья”ни танлади. Бунда асосий омил бу жамоани Хулен Лопетеги бошқараётгани бўлди. Бу мутахассис доим Исконинг маҳоратини юқори баҳолаб келган.
Қолаверса, Лопетеге 2018 йилда “Реал”ни бошқарган ва Исконинг нималарга қодирлигини жуда яхши билади.
Фикрлар