"Реал", юлдузимиз сенга ўтди, энди ўйинчингни бизга бер!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳимоячиси Альваро Каррерас яқин вақтларда «Челси» сафига ўтиши мумкин. Бу трансфер испаниялик бошқа ҳимоячи Марк Кукурельянинг акс йўналишда – Лондондан Мадридга кўчиб ўтиши билан боғланмоқда. 

AS нашри ёзишича, Каррерас ҳозирча «Реал» раҳбарияти унга қандай роль бермоқчи эканини аниқ билмайди, аммо клуб уни жамоада қолиши шарт бўлган футболчи сифатида кўрмаётгани очиқ-ойдин сезилмоқда.

Манбага кўра, Каррерас «Челси»нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо билан яхши таниш ва шу боис Лондонда мослашишда жиддий қийинчиликка дуч келмаслиги айтиляпти. Испаниялик ҳимоячи аввалроқ «Манчестер Юнайтед» U23 таркибида тўп сургани учун инглиз футболи услубига бегона эмас.

Нашр маълумотига кўра, «Реал»даги илк мавсум Каррерас учун анча беқарор ўтди ва бу ҳолат уни ноқулай вазиятга солиб қўйди. Мадрид клуби 11 ой аввал ҳимоячи учун сарфлаган 50 миллион евро маблағнинг камида бир қисмини трансфер орқали қайтариб олишни кўзлаётган экан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!