"Реал" юлдузининг "Ал-Насср"га трансфери миш-миш эмас (видео)

"Реал" Мадрид клуби вингери Эден Азар фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкин. 

Бельгиягик футболчи бугун "Ал-Насср" жамоаси бош мураббийи Руди Гарсия офиси яқинида кўриниш берган. Аввалроқ ҳам унинг Саудия клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалаётганди. 



Қайд этиш лозим, Руди Гарсия ҳамда Эден Азар Франциянинг "Лилль" клубида биргаликда фаолият олиб борган. 

32 ёшли футболчининг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2024 йилда якунига етади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!