"Реал" юлдузининг товон пули 1 миллиард евро этиб белгиланади
"Реал" раҳбарияти жамоа етакчиларидан бири Винисиус Жуниорга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Испаниянинг "Marca" нашри хабар берди.
Манбага кўра, клуб футболчига йилига 10 миллион евро маош таклиф қилади. Шунингдек, уни сотиб олмоқчи бўлган жамоалар "қироллик клуби" ҳисобига 1 миллиард евро товон пулини тўлаб қўйиши керак бўлади.
Янги шартнома 2028 йил ёзига қадар амал қилади. Бразилиялик иқтидор соҳиби тез орада бу таклифларни қабул қилиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, Винисиус жорий мавсум барча мусобақалар доирасидаги 50 ўйинда 21 гол ва 20 ассист қайд этган.
Фикрлар