“Реал” Зидан қадрламаган футболчини ортга қайтарадиган бўлди

Италия чемпионлигига эришганига қарамай, “Интер” молиявий инқироздан азият чекмоқда. Миланликлар вужудга келган вазиятни битта катта трансфер билан ҳал қилиши мумкин.

Жамоа бош мураббийи Антонио Конте ғалабага муносиб ҳисса қўшган ҳужумчилар – Лаутаро Матинес ва Ромелу Лукакуга қаттиқ ишонаётгани боис, клуб раҳбарияти 22 ёшли ҳимоячи Ашраф Ҳакимини сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Бундан “Реал” унумли фойдаланиб қолмоқчи. Мадридликлар марокашлик футболчига бир неча мавсум давомида жамоа таркибидан жой бермади ва уни ижарага жўнатди. Ўтган йили “Интер” Ҳакимини “Реал”дан  45 миллион еврога сотиб олганди.

Ҳакими жорий мавсумда жами 44 та учрашув ўтказиб, еттита гол урди ва ўнта голли пас узатди. Унга ПСЖ ҳам жиддий қизиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!