“Реал” зўр футболчини кутяпти

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти Мадридга “Ливерпуль” ҳимоячиси Ибраим Конатени олиб келишга қарор қилди.

Италиялик мутахассис 23 ёшли футболчининг салоҳиятини жуда юқори баҳоламоқда ва унинг ёрдами ҳимоя марказини мустаҳкамлашни режалаштиряпти. Манбалар Карло Анчелотти Конатенинг жаҳон чемпионатидаги ўйинларини кўриб, франциялик футболчига ўз жамоаси эшикларини очганини таъкидламоқда.

Табиийки, “Реал”га “Ливерпуль” ҳимоячисини олиш осон бўлмайди. Конатенинг Англия клуби билан шартномаси 2026 йилнинг ярмигача тузилган.

Transfermarkt портали экспертлари истеъдодли ўйинчини 35 миллион еврога баҳолаётган бўлса-да, амалда “Қироллик клуби”нинг харажатлари бундан баланд бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!