“Реал” зўр ҳужумчини нишонга олди

Испаниянинг  Fichajes нашрининг хабар беришича, “Реал” мутасаддилари “Лейпциг” ҳужумкор футболчиси Кристофер Нкункуни кузатишда давом этмоқда.

Нкукунинг ўйини тобора очилиб бормоқда ва у ўтганм авсум жуда кўп гол урди. “Лейпциг” франциялик футболчига гранд клублар харидор бўлаётганини инобатга олиб, футболчи билан 2026 йилнинг ярмигача давом этадиган янги битим тузди.

Айни пайтда 24 ёшли футболчи 80 миллион еврога баҳоланмоқда.

ПСЖ тарбияланувчиси бўлган Нкунку фаолияти давомида 256 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 69 та тўп киритган ва жамоадошларининг 57 та голига ҳаммуаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!