“Реал” зўр ўйинчисидан воз кечди
“Реал” раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Дани Карвахаль билан хайрлашишга қарор қилди. Бош мураббий Карло Анчелотти уни келаси мавсум режаларига киритмайдиган бўлди.
Маълумотларга қараганда, мутасаддилари 30 ёшли футболчининг жисмоний ҳолати маъқул келмаган. Ҳимоянинг ўнг қанотида ҳаракат қиладиган ўйинчига баҳс давомида жуда катта босим тушади. Дани кейинги пайтда асосий таркибга киришга қийналиб қолмоқда.
“Қироллик клуби” Карвахаль ўрнига ёш ва чаққон ўйинчи олишни режалаштирмоқда. Мадридликлар рўйхатида “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Диогу Далот ва “Норвич” вакили Макс Аарон бор.
Жорий мавсумда Карвахаль Испания чемпионатида 16 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

Фикрлар