"Реал" – "Барселона": Матнли трансляция
Бироздан сўнг "Реал" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини старт олади. Қуйида ушбу ўйиндан матнли трансляция эътиборингизга ҳавола этилади.
- 90+2'
Учрашув якунига етди. Унда "кўк-анорранглилар" Рафинья томонидан урилган гол эвазига 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
"Барселона" "Реал" жарима майдончаси атроифда хавфли вазиятлар яратмоқда.
- 85'
"Кўк-анорранглилар" яхши ҳужум уютирди. Кесси тўпни Дембелега етказиб берди, Усмоннинг зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон қайтарди.
- 82'
"Барселона" ҳимояда тўпни эгаллаб турибди.
- 79'
Мадридликлар рақиб жарима майдони олдида паслар орқали гол уришга интилмоқда.
- 75'
Кессьега ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
- 72'
Кессьенинг аниқ зарбасини Куртуа қайтариб қолди.
- 70'
"Қироллик клуби" таркибида ўзгаришлар бўлди.
- 68'
"Кўк-анорранглилар" тўп назоратида устунлик қилмоқда.
- 65'
Лукас Васкесга сариқ карточка кўрсатилди.
- 62'
Учрашувда бир қатор ўзгаришлар рўй бермоқда. Ўртоқлик ўйини бўлгани сабаб бу баҳсда ўзгаришлар сони чекланмаган.
- 59'
"Реал"дан яхши ҳужум. Бироқ Асенсио қулай имкониятдан фойдалана олмади.
- 56'
"Барселона" яхши ҳимояланмоқда ва ўйинни назорат қилиб турибди.
- 53'
Крооснинг зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди.
- 52'
"Қаймоқранглилар" яқин масофадан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Тўп олдида Тони Кроос.
- 49'
Дембеленинг қанотдан узатиб берган пасини Куртуа қайтариб қолди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45+1'
Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча "Барселона" олдинда - 0:1.
- 45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 43'
Албага сариқ карточка кўрсатилди. У рейд қилиб рақиблардан ўтиб кетаётган Винисиусни тўхтатиб қолди.
- 40'
"Қироллик клуби" рақиб мудофаасини ёриб киришга ҳаракат қилмоқда. Лекин ҳозирча уринишлар бесамар кетмоқда.
- 37'
Каталон клуби кўплаб кичик фоллар ишлатмоқда.
- 34'
Кристенсен Азарга нисбатан фол ишлатди. Ҳакам унга бу ҳаракати учун сариқ карточка кўрсатди.
- 32'
Левандовскининг дарвоза томон йўллаган зарбаси "Реал" ҳимоячиларига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.
- 30'
Каталонияликлар майда паслар билан ўйинни назорат қилишга уринмоқда.
- 27'
ГООООООООООЛ! "Барселона" учрашувда ҳисобни очди. Рафинья узоқдан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
- 25'
Ўйин темпи бироз пасайди.
- 22'
Азарга нисбатан фол ишлатилди.
- 20'
Фати қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади. Тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 18'
Уххххх. Вальвердедан ажойиб зарба. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.
- 15'
Гави Камавингага нисбатан ўйин қоидасини бузди.
- 13'
Энди тўп "кўк-анорранглилар" назоратига ўтди.
- 11'
Левандовскидан илк хавфли зарба. Аммо Куртуа ўз ўрнида.
- 8'
Фати тезкорлик билан ҳужумга ўтаётганди. Бироқ Лукас Васкес уни тўхтатиб қолди.
- 5'
"Реал" тўп назоратига эгалик қилмоқда. "Барселона" прессингда анча фаол.
- 3'
Майдон марказида тўп учун аёвсиз кураш кечмоқда. Родригога нисбатан ўйин қоидаси бузилди.
- 1'
Учрашувга старт берилди. Мадрид клуби ўйинни бошлаб берди.
- *'
"Реал" Мадрид оқ, "Барселона" ўзининг кўк-анорранг либосида ҳаракат қилмоқда.
- *'
Жамоалар майдонга чиқиб кемоқда.
- *'
Эл-класико старт олмоқда, азизлар!!!
Фикрлар