"Реал"да атмосферани барқарорлаштириш ишлари олиб борилмоқда
"Реал" футболчилари жамоа ичидаги муҳитни яхшилаш устида ишлаяпти.
Аввалроқ Хаби Алонсо ва унинг штаби футболчилар билан мулоқотда муайян қийинчиликларга дуч келаётгани хабар қилинганди. Шунингдек, Винисиус Жуниор мураббий билан муносабатлар оғирлашгани учун шартномани узайтиришни истамаслиги ҳақида ҳам маълумотлар тарқалган.
"As" нашрига кўра, сўнгги бир неча кунда "Реал"нинг учрашувлари, мулоқотлари ва кийиниш хонасидаги суҳбатлар туфайли жамоа ичидаги вазият сезиларли равишда яхши томонга ўзгарган.
Футболчилар натижалар учун энг катта масъулият айнан ўзларида эканини англаб етган ва жамоа сифатида ҳаракат қилишлари кераклигини тушунишган. Шу билан бирга, бош мураббий билан муносабатларни тиклаш зарурлигини ҳам ўзлари қабул қилишган. Алонсо эса ўйинчиларга яқин туриш орқали уларнинг қўллаб-қувватловига эришиш мумкинлигини чуқурроқ англаган.
Чоршанба куни "Реал" Чемпионлар Лигасининг 5-турида "Олимпиакос"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди. 30 ноябрь куни жамоа Ла Лигада "Жирона"га қарши ўйнайди.



Фикрлар