“Реал”да эмас, ундан зўр жамоада ўйнайди!
Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бири Йошко Гвардиол ёзда ҳозирги жамоаси "Лейпциг"дан кетади.
Унга талабгорлар кўп. Аксарият нашрлар хорватиялик ҳимоячи “Реал”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатганди.
Бироқ, энди маълум бўлишича, Гвардиолни мадридликларнинг таклифи қизиқтирмайди. Йошко фаолиятини “Манчестер Сити”да давом эттириш истагини билдирмоқда.
Трансфер мутахассисларининг таъкидлашича, ёзда Йошко Гвардиолнинг нархи 100 миллион евродан ошади.
20 ёшли ҳимоячига, “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Ливерпуль” каби жамоалар ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар