"Реал"да энди ўша машҳур 7-рақамда ким ўйнайди?

"Реал" Мадридда еттинчи рақамнинг янги соҳиби малум бўлиши кўпчиликка қизиқ бўлса керак. 

"El Mundo" нашри хабарига кўра, Жуд Беллингем "Реал"да 7-рақамга асосий даъвогар.

"Қироллик клуби" ҳали ҳам Килиан Мбаппени қўлга киритишдан умидвор, аммо франциялик футболчи катта эҳтимол билан бу ёзда жамоага келмайди. Хабар қилинишича, мадридликлар бундай махсус рақамни бўш қолдиришни истамаяпти. Мухлислар орасида бу рақамли футболкаларга бўлган анъанавий талаб юқори.

Беллингем расман "Реал"га ўтганини эълон қилди. Битим суммаси 100 миллион еврони ташкил қилади.

Англиялик ярим ҳимоячи Дортмундда 22-рақам остида ўйнаган. 22 рақамни Антонио Рюдигер олганлиги сабабли Беллингем 7-рақамда ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Sultanov
11/06/2023 19:23
Vinni oladi 7 raqamni