"Реал"да ишлаши кутилаётган мутахассислар орасига "Айнтрахт" мураббийи ҳам қўшилди

"Реал" Мадрид бош мураббийи Карло Анчелотти ёзда клубни тарк этиши мумкин. У мавсумни совринсиз якунлайдиган бўлса, "қаймоқранглилар" ўзига янги мутахассис қидиради. Бу ҳақда Испаниянинг бир қатор нашрлари хабар бермоқда. Вариантлар орасига "Айнтрахт" устози Оливер Гласнер ҳам қўшилди, дея хабар берди "Bild" нашри.

Австриялик мураббийнинг клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача амал қилади. Унинг фаолиятидан Германия жамоаси рози. . 48 ёшли Оливернинг қўлида "Айнтрахт"ни Чемпионлар лигасининг нимчорак финалигача етиб келди. Бундан ташқари, ўтган йилда "Барса"ни Европа лигасидан чиқариб, чемпионат ғолибига ҳам айланганди. 

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти ўрнига Томас Тухель, Хаби Алонсо ва Почеттино ҳам келиши мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!