“Реал”да ўйнаган футболчи вафот этди
Футболчилик фаолиятида “Реал”да ўйнаган Фредди Ринкон 55 ёшида вафот этди.
Колумбиялик собиқ футболчи 11 апрель куни автоҳалокатга учраганди. Колумбиянинг Кали шаҳрида Фредди кетаётган машина автобус билан тўқнашиб кетган.
Ринкон касалхонага ёқтизилиб, шифокорлар унинг ҳаёти учун охиригача курашган бўлса-да, бунинг имкони топилмади.
Фредди Мадридликлар сафида 1995-1996 йиллар давомида ўйнаган. 1986-2004 йилга қадар давом этган футболчилик фаолиятида Фредди “Наполи”, Колумбия ва Бразилия клубларида тўп тепган. Ринкон 1990 йилдан 2001 йилга қадар Колумбия терма жамоаси аъзоси бўлган.
Фикрлар