“Реал”да суперҳужумчи ўйнайди!

Мадрид клуби ёзги трансферлар вақтида икки нафар ҳужумчи – Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанддан бирини қўлга киритиш бўйича иш бошлайди.

Маълумотларга қараганда, ПСЖ ҳужумчисини олиш бироз қийин бўлади. “Қироллик клуби” Мбаппега эга бўлиши учун 200 миллион фунтга яқин маблағ сарфлаши керак. Айни пайтда бирданига бунча маблағдан воз кечиш клубда кутилмаган муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Эрлинг Холандни “Боруссия”дан олиш учун мадридликлардан 68 миллион фунт талаб қилинади. Бироқ, дортмундликлар 2022 йилнинг ёзигача норвегиялик ҳужумчини қўйиб юбормоқчи эмас. “Реал” эса ёзда супертрансферга эга бўлиш фикрида собит қолмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар