"Реал"даги "Рэмбо"!
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер болалигини ёдга олди.
"Нойкёльн менинг туманим, бу менинг уйим. Мен айнан ўша ерда кичик майдонларда футбол ўйнаб ўсганман. Ҳар доим қийин бўлган. Улар мени ёш Рэмбо деб аташарди, чунки мен жуда ёввойи эдим ва ютқазишни ёқтирмасдим.
Бу ажойиб жой ва у ерда ажойиб одамлар яшайди. У ерда энг зўр кабобларни татиб кўриш мумкин", — деди Рюдигер Marca нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Антонио Рюдигер жорий мавсум “Реал” сафида 34 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.
Фикрлар