"Реал"дан очко олган "Хетафе"га 5 та гол урган "Барселона" 3-ўринга кўтарилиб олди

CHERY AUTO

Испания Ла Лигаси 31-туридан ўрин олган "Барселона" - "Хетафе" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Tecno

"Барса" таркибидан голларга Месси (2 марта), Араухо ва Гризманн муаллифлик қилди. Яна бир голни Чакла ўз дарвозасига киритиб юборди. 

"Хетафе"нинг биринчи голини Лангле ўз постига йўллаб қўйган бўлса, иккинчиси пенальтидан Энес Унал томонидан киритилди. 

Ғалабага эришган "блаугранас" очколари сонини 68 тага етказиб, захирасида яна битта ўйин билан 3-ўринга кўтарилиб олди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гризманн ўзи ишлаб олган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни йирик ҳисобга келтириб қўйди. 

  • 90+'

    Дамиан Суарес жарима майдони ичида Гризманнга нисбатан қоидани бузди. Пенальти. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    "Хетафе"нинг умидлари буткул сўнганга ўхшайди. 

  • 87'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўпни Араухо дарвозага жойлаб қўйди ва ўз хатосини ювди. 

  • 83'

    "Барселона" ҳимояланишга мажбур бўлмоқда. 

  • 80'

    "Хетафе"нинг босими ортиб бормоқда. 

  • 77'

    Арауходан яна бир хато. "Барселона" ҳимоясида бироз саросима бордек. 

  • 75'

    Мингеса ўрнига Умтити майдонга тушмоқда. 

  • 73'

    Каталонияликлар буёғига эҳтиёткорликни биринчи планга қўйиши аниқ. 

  • 70'

    "Барселона"нинг хавфли ҳужуми Морибанинг у қадар кучли бўлмаган зарбаси билан якунланди. 

  • 69'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Энес Унал 11 метрлик нуқтадан адашмади. Тер Штеген мутлақ бошқа тарафга отилганди. 

  • 67'

    Араухо пенальтига сабабчи бўлмоқда. Ҳисоб қисқариши мумкин. 

  • 66'

    "Барселона" тўпни майдон марказида ушлаб турибди. 

  • 64'

    Тринкау Серхи Роберто ўрнига майдонга тушди. 

  • 63'

    Анхель ўрнига Энес Унал майдонга тушди. 

  • 59'

    Морибага иккинчи қаватда зарба бериш имконини беришмади. 

  • 56'

    Мессининг жарима майдонига кириб кетишига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 54'

    "Хетафе" чуқурроқ босимга бормаса, "кўк-анорранглилар" тўпни бермайди. 

  • 52'

    "Барса" ўз яриммайдонида тўпни ушлаб турибди. 

  • 50'

    "Хетафе"га бурчак тўпи наф келтирмади. 

  • 49'

    "Хетафе"нинг ҳужуми бурчак зарбаси ишланиши билан якунланди. Ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилди. 

  • 47'

    Иккинчи таймни ҳам "Барса" фаоллик билан бошлади. 

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди. 

  • 46'

    Иккинчи таймни "Барселона" ўзгаришлар билан бошлаяпти. Мориба ва Араухо майдонга ташланди. Лангле ва Пике захирадан ўрин олди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди. 

  • 44'

    Кукурелья "Барселона" майдонида Робертони йиқитди. 

  • 40'

    Каталонияликлар яна гол урмоқчи. Кетма-кет узатилаётган тўплар ҳозирча ноаниқ. "Хетафе" фаоллашмаса бўлмайди. 

  • 37'

    Меҳмонларнинг тинимсиз прессинги фойда бермаяпти. "Барса" тўп билан. 

  • 35'

    "Хетафе" олдинга боришга мажбур бўлмоқда. 

  • 33'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мессидан дубль. Кетма-кет зарба берган Лео ҳисобни ишончли кўринишга олиб келиб қўйди. 

  • 32'

    Месси бурчак тўпини тезда ўйинга киритиб юборди. 

  • 31'

    Мессини Кукурелья ўтказмади. 

  • 29'

    "Барса" бошим уюштиришда давом этмоқда. 

  • 28'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Хетафе" футболчиси жуда кулгили автогол уриб қўйди. Дарвозабон ўз жамоадошининг бундай ҳаракатини кутмаганди. 

  • 24'

    "Барселона"нинг яна бир маротаба жарима майдонига узатган тўпига ҳеч ким зарба бериб юбормади. 

  • 22'

    "Барселона" рақиб жарима майдони атрофида тўпни назорат қилмоқда. 

  • 20'

    "Хетафе" ҳимояда ишончли ҳаракат қилмоқда. "Барселона" турли йўллар билан рақиб дарвозасига йўл ахтармоқда. 

  • 18'

    "Барса"нинг яна бир ҳужумини Даконам қайтариб юборди. 

  • 16'

    Месси Альбанинг узатмасини дарвозага аниқ йўллай олмади. 

  • 12'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Анхель ҳисобни тенглаштирмоқда. Гол Ланглега автогол сифатида ёзилиши ҳам мумкин. 

  • 9'

    "Хетафе"нинг илк қарши ҳужумиёқ анча хавфли чиқди. Мингеса рақибга ҳалақит беришга улгурди. 

  • 8'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Месси ҳисобни очмоқда. Бускетсдан ажойиб пас. Лео рақиб яриммайдонини тўп билан босиб ўтиб, гол урди. 

  • 6'

    Лангле сариқ карточка ишлаб олишга улгурди. Рақиб қарши ҳужуми қўполлик билан тўхтатилди. 

  • 3'

    Мессининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, дарвоза чизиғига тушди. "Хетафе" аранг голдан қутулиб қолди. Гризманнинг ҳаракатларини ҳам олқишлаб қўйсак арзийди. 

  • 2'

    Каталонияликлар тўпни назорат қилишни бошлаб юборди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқдалар. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.  Испания Ла Лигаси 31-туридан ўрин олган "Барселона" - "Хетафе" беллашуви бошланмоқда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию