"Реал"дан уч баравар кўп маош берамиз, бизга ўт!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал Мадрид» Европанинг бир қатор клублари нишонида турган «РБ Лейпциг» ҳужумкор футболчиси Ян Диомандени қўлга киритиш арафасида. Келишув якунига етишига оз қолгани айтилмоқда.

Бу ҳолат Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланган «Пари Сен-Жермен» клуби раҳбариятига ёқмади.

Испания нашри El Nacional хабарига кўра, энди француз гранди «Манчестер Сити» марказий ярим ҳимоячиси Родрининг «Реал»га ўтишига тўсқинлик қилиш режасини ишлаб чиққан.

Маълумотларга қараганда, «Пари Сен-Жермен» испаниялик футболчига мадридликлар таклиф қилаётган маошдан уч баробар юқори иш ҳақи таклиф этишга тайёр. Париж клуби шу йўл билан Родрини «Реал» таклифидан воз кечишга кўндиришни мақсад қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!