“Реал”га ашаддий рақибдан мактуб келди

Испания чемпионатида “Барселона”га имкониятни бой бериб қўйган “Реал” мамлакат кубогини муваффақиятли якунлади.

Ҳал қилувчи баҳсда мадридликлар Родригонинг бир жуфт голи эвазига “Осасуна” устидан 2:1 ҳисобида зафар қучиб, Испания кубогига сазовор бўлди.

“Реал”нинг бу натижасига ашаддий рақиб – “Барселона” муносабат билдирди.

“Реал”ни Испания кубогидаги ғалаба билан табриклаймиз, - деб ёўди “Барселона” матбуот хизмати твиттердаги саҳифасида.

“Реал” ўз тарихи давомида Испания кубогини 20-маротаба қўлга киритган. “Қироллик клуби” бу мусобақада 2014 йилдан бери ғалаба қозона олмаётган эди.

Испания кубогида энг кўп зафар қучган жамоа “Барселона” ҳисобланади. Каталонияликлар жами 31 марта бош совринни қўлга киритган. Бильбаонинг “Атлетик” жамоаси бу совринга 23 марта эга чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!