“Реал”га “Барса” тарбиялаган юлдуз керак

  • 1 марта, 2023, 09:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания грандлари  - “Реал” ва “Барселона”да бир бири тарбиялаган футболчиларни олиш кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади.

Tecno

Шунга қарамай, мадридликлар Каталония клубида тарбияланган ўйинчининг хизматига эҳтиёж сезмоқда.

Football Insider сайтининг маълум қилишича, “Қироллик клуби” ёзда айни пайтда “Бенфика” шарафини ҳимоя қилаётган Алекс Гремальдони ўз сафига қўшиб олишга қарор қилган.

27 ёшли футболчи “Барселона” асосий жамоасига қабул қилинмаганидан кейин 2016 йили “Бенфика”га ўтиб кетган. Бир неча йилдан бери лиссабонликлар учун тўп тепаётган ҳимоячи ниҳоят Португалиядан кетиш истагини билдирди.

Мавсум охирида унинг шартномаси тугайди. “Реал”да тажрибали ижрочини бепул қўлга киритиш имкони бор. Бунинг учун мадридликлар Гримальдога кўз тикаётган “Ювентус”, “Ньюкасл” ва “Лидс” билан рақобатлашишига тўғри келади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию