“Реал”га келгунча машҳур эдим...

“Реал” ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга Франциянинг “Ренн” клубида ўйнаб юрган кезлари жуда машҳур бўлганини эсга олди. Франциялик футболчи ўтган йили ёзда мадридликлар таклифини қабул қилиб, Испания чемпионатига кўчиб ўтганди.

“Ренн”да машҳур футболчи эдим, лекин “Реал”га ўтганимдан кейин ҳаммаси ўзгарди. Шунга қарамай, мен ҳар икки клубни бир бирига таққослай олмайман. Улар умуман бошқа дунё.

Бошқа мамлакатга келганимдан кейин одамлар мени танимаслиги табиий ҳол, - деди Эдуардо Камавинга.

19 ёшли футболчи фаолияти давомида жами 137 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол ва еттита ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!