"Реал"га қария ҳужумчи керак эмас

  • 21 Jul 22:22
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал" Мадридга Эдин Жекони сотиб олишни таклиф қилишди. 

"Қироллик клуби"ни Марко Асенсио ҳамда Борха Майораль тарк этиши кутилаётгани туфайли жамоа уларга ўринбосар қидириш ишларини давом эттирмоқда. Улар арзон, ёш ҳамда ишончли ўйинчи билан шартнома имзолаш ниятида. 

"El Larguero" нашри берган хабарга кўра, "қаймоқранглилар"га Жекони сотиб олиш таклифи берилди, аммо "Реал" бунга дарҳол рад жавобини берди. 

Қайд этилишича, испан грандига қария футболчи керак эмас. Босниялик ўйинчи март ойида 36 ёшни қарши олди. 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!