Асосий мазмунга ўтиш

“Реал”га қарши ўйин Коутиньога қимматга тушди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

У майдонга тушолмай қолди

Бразилиялик ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо муайян муддат жамоасига ёрдам бера олмайди.

Каталония клуби расмий сайти тарқатган хабарга кўра, “Реал”га қарши ўтказилган учрашувдан сўнг ўтказилган тиббий текширувлар натижасида унинг чап сони мушаклари шикастлангани аниқланган. Тикланиш қанча давом этиши ҳақида маълумот берилмади.

Коутиньо ёзги трансферлар мавсумида ўзига янги жамоа топа олмагач, Каталонияда қолишга мажбур бўлганди. Куман унга ишонч билдирмоқда. Бразилиялик ҳужумкор футболчи жорий мавсумда бешта ўйинда битта гол урди ва жамоадошларига иккита голли пас оширди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ