"Реал"га қарши ўйин олдидан "Бавария"да жиддий йўқотиш
Келаётган ҳафтада Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган сўнгги учрашувлар бўлиб ўтади. "Боруссия" ПСЖ меҳмони бўлса, "Реал" ўз майдонида "Бавария"ни қабул қилади. "Сантьяго Бернабеу"даги ўйин олдидан мюнхенликлар таркибида жиддий йўқотиш бор.
Бундеслиганинг 32-туридан ўрин олган "Штутгарт"га қарши баҳсда Томас Тухель шогирдлари мағлубиятга учрашди. 17-дақиқада Рафаэль Геррейро жароҳат олиб, майдонни тарки этди. Унинг ўрнига эса Лерон Горецка ўйинга қўшилди.
Маълум бўлишича, португалиялик футболчи тўпиғидан лат еган ва кейинги беллашувларни ўтказиб юборади. Унинг учун мавсум ўз якунига етган бўлиши ҳам мумкин.
Ўтган ёзда "Бавария"га эркин агент сифатида ўтган Геррейро сўнгги пайтларда жамоанинг муҳим аъзоларидан бирига айлана олди. "Реал"га билан бўлиб ўтган дастлабки ўйинда захирада қолдирилиб, иккинчи тайм бошида майдонга туширилганди. Бу сафар бошланғич таркибга киритилиши кутилаётганди.
Фикрлар